2017-09-14 10:22:00

ҲАМЮРТЛАРИМИЗ ҲАЖ ЗИЁРАТИДАН ҚАЙТДИ

Муқаддас Ҳаж амалларини адо этган Самарқанд вилоятилик зиёратчилар Макка шаҳридан юртимизга қайтиб келмоқда.

Самарқанд халқаро аэропортида 224 нафардан иборат зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи катта ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олинди. 

– Бугунги кунда ҳукуматимиз ғамхўрлиги ва эътибори туфайли муқаддас Ҳаж ҳамда Умра зиёратларини ҳеч қандай қийинчиликларсиз адо этиб келяпмиз, – дейди ургутлик Музаффара Сатторова. – Аллоҳга шукурки, табаррук жойларга бориб келиш насиб қилди. Бизларга шундай имкониятларни яратиб берган Президентимизга раҳмат дейман. 

Зиёратчилар махсус автобусларда ўзлари яшайдиган шаҳар ва туманларга етказиб қўйилди.

“Туркистон-пресс”

Б.МУСТАНОВ(“Зарафшон” газетаси) олган сурат.