2017-09-19 08:18:00

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИГА КЕЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 18 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига келди. 

Давлатимиз раҳбарини Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм кутиб олди. 

Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси умумий музокараларида нутқ сўзлайди. 

Президентимиз ташриф доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди тақсимловчи директори Кристин Лагард, Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким ҳамда БМТ Бош Ассамблеясига ташриф буюрган бошқа давлатлар раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар ўтказиши режалаштирилган. 

Давлатимиз раҳбари, шунингдек, кенг доирадаги Ўзбекистон – Америка бизнес-форумида иштирок этади. 

Нью-Йорк, 18 сентябрь. ЎзА махсус мухбири Анвар Самадов хабар қилади.

Темур Қурбонбоев (сурат), ЎзА