2017-09-19 09:23:00

НАВБАТДАГИ ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Бугун юртимизда экспорт салоҳиятини ошириш, бунинг учун экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини барқарор ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани кўпчиликка маълум. Бу борада жойларда турли очиқ мулоқотлар ҳам ташкил этилмоқда.

Ана шундай мулоқотларнинг навбатдагиси Тошкент шаҳар божхона бошқармасида бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан ташкил этилган навбатдаги очиқ мулоқотда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Адлия, Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари, Тошкент шаҳар Марказий банки ва ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Ўзбекистон темир йўллари АЖ Тошкент минтақавий темир йўл узели, Ўзбекистон автомобиль ва дарё агентлиги шаҳар бошқармаси, “Ўзбекэкспертиза” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда божхона органлари томонидан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, товарларни давлат тилида маркалаш, махсус назорат идентификация белгилари билан маркалаш йўналишларига оид маълумотларга батафсил тўхталиб ўтилди.

Шаҳноза Алимбаева,

“Туркистон-пресс”