2017-09-19 11:41:00

МАЪНАВИЙ ЕТУК АВЛОД – ЮРТ КЕЛАЖАГИ

Ҳозирги кунда юртимизда китоблар чоп этиш ва уларни тарқатиш тизимини ривожлантириш, китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш мақсадида турли тадбир ва фестиваллар ташкил этилмоқда.

Сирдарё вилояти марказида “Болалар китоби” III республика фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда нашриётлар, айникса, сўнгги йилларда нашр этилган болалар ва ўсмирлар адабиёти, ўқув-маърифий китоблар, энциклопедик луғат ва маълумотлар намойиши, шунингдек, эркин савдоси уюштирилди. Мазкур ижтимоий-маърифий тадбирда ўқувчи ва талабаларнинг, хусусан, “Баркамол авлод” болалар маркази қошидаги тўгараклар аъзолари иштирокида ёш ҳунармандларнинг ижодий кўргазмалари ташкил этилди.

Бундан ташқари, “Энг яхши китобхон оила”, “Энг яхши китобхон”, “Ёш китобхон” викториналари, “Китоб ўқишни ёқтирасизми?” мавзуида ижтимоий сўровлар, вилоятда ижод қилаётган адиблар билан учрашувлар ўтказилди.

Шаҳноза Алимбаева,

“Туркистон-пресс”