2017-09-19 14:30:00

СПОРТЧИЛАРИМИЗ АШХОБОДДА 28 ТА МЕДАЛЬ БИЛАН УЧИНЧИ ЎРИНДА БОРИШМОҚДА

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида V ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг кечаги кунги баҳсларида спортчиларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 12 та бронза медалини қўлга киритишди. Терма жамоамизга ягона олтин медални енгил атлетикачимиз Надия Дусанова тақдим этди.

Баландликка сакраш секторида Дусанова энг яхши натижа билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Яна бир ҳамюртимиз Сафина Саъдуллаева эса кумуш медальбилан тақдирланди.

Медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон спорт делегацияси 3 та олтин, 5 та кумуш, 20 та бронза жами 28 та медал билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”