2017-09-19 15:25:00

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФАН ЎҚИТУВЧИСИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2017” танловининг республика босқичи ғолиблари аниқланди.

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2017” танлови 16 та фан йўналишида ўтказилди. Дастлаб шу йилнинг май ойида 11 та фан бўйича тажрибали ўқитувчилар ўзаро беллашиб ғолиблар аниқланган эди.

Жорий йилнинг 13-15 сентябрь куни 5 та фан бўйича танловнинг республика босқичи ўтказилиб, унда Қорақапоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган 68 нафар педагоглар 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчилар маҳорати баҳоланиб, танлов ғолиблари “Халқ таълими аълочиси” кўкрак-нишони ва вазирликнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2017” танлови ғолибларининг илғор иш тажрибалари Республика миқёсида  оммалаштирилади.

“Туркистон-пресс”