2017-09-22 14:30:00

АШХОБОДДАГИ ЎЙИНЛАРДА КУРАШЧИЛАРИМИЗ 3 ТА ОЛТИН МЕДАЛЬ ҚЎЛГА КИРИТДИЛАР!

Ашхободда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида курашчиларимизнинг уч нафари финал жангларида қатнашиб, олтин медалларни қўлга киритди.

21 сентябрь куни бўлиб ўтган финалларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Эркаклар

-73кг: Давлат Абраев - Беҳрузи Хўжазода (Тожикистон) 5:0

-81кг: Камолиддин Расулов - Чун Та Хуанг (Хитой Тайпейи) 5:0

Аёллар:

-78кг: Кумуш Юлдашова - Чиа Жинг Као (Хитой Тайпейи) 10:0

Шунингдек, Гавҳар Худойқулова (-70кг) ярим финалгача етиб бориб, бронза медалини терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди. 

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”