2017-09-27 13:03:00

“ТОШКЕНТ ОПЕН — 2017” ХАЛҚАРО ТУРНИРИ БОШЛАНДИ

Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида Халқаро хотин-қизлар теннис уюшмаси (WTA) таснифига кирувчи “Тошкент опен – 2017” халқаро турнири бошланди.

Мазкур халқаро турнирда йигирмадан зиёд давлатдан юздан ортиқ ракетка устаси қатнашмоқда.

Халқаро турнирнинг яккаликлар ўртасидаги биринчи даврасида ҳамюртларимиздан Нигина Абдураимова япониялик Нара Куруми билан баҳслашади. Сабина Шарипова эса швейцариялик Штефани Фёгелега қарши кортга чиқади. Тажрибали теннисчимиз Оқгул Омонмуродова украиналик Катарина Козловани сновдан ўтказади.

“Туркистон-пресс”