2017-09-27 18:54:00

БЕШ МИНГ ГЕКТАР ЎРМОН ЯРАТИЛМОҚДА

Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) Ўзбекистонда кўкаламзорлаштириш лойиҳасига қўл урди. Бу ҳақида Туркиянинг “Анадолу” ахборот агентлиги хабар берди.

ТИКА агентлиги айни вақтда Туркия Ўрмон ва сув ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда Амударё дельтаси соҳилида беш минг гектар майдонда ўрмонларни табиий шароитда қайта тиклаш ва ўрмон хўжаликларини моддий-техник таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш ишларини бошлади.

Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ахмет Башар Шен бу лойиҳа мамлакатларимиз муносабатларининг ривожига жиддий ҳисса қўшишини таъкидлади.

“Туркистон-пресс”.