2017-09-29 13:16:00

ЕТТБ ДЕЛЕГАЦИЯСИ — ЎЗБЕКИСТОНДА

28 сентябрь куни Тошкент шаҳрига Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталя Ханженкова бошчилигидаги делегация ташриф буюрди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Делегация ташриф дастуридан Олий Мажлис Сенати, ташқи ишлар, молия, иқтисодиёт, ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирликлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасидаги учрашувлар ва музокаралар ўрин олган.

Делегация, шунингдек, Навоий шаҳрига ташриф буюриб, у ерда «Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кичик ва ўрта бизнес субъектлари билан ҳамкорлик механизмлари» мавзуидаги тренинг-семинарда иштирок этади.

“Туркистон-пресс”