2017-09-29 17:05:00

БУГУН ИСТОМИН ХИТОЙДА ЯРИМ ФИНАЛ БАҲСИДА ИШТИРОК ЭТАДИ

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Хитойнинг Чэнду шаҳри мезбонлик қилаётган турнирда муваффақиятли иштирок этмоқда.

Бугун ҳамюртимиз чорак финал учрашувида дунёнинг 58-ракеткаси америкалик Жаред Дональдсонга қарши кортга чиқади.

Маълумот учун, теннисчилар шу кунгача ўзаро бир маротаба тўқнаш келишган. Истомин шу йилнинг май ойида Мадридда ўтган нуфузли турнирда Дональдсонни 7:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин илк босқичда дунё рейтингида 47-ўринни эгаллаб турган Ян-Леннард Штруффни 6:3, 7:6, иккинчи даврада турнирда учинчи рақам остида сараланган россиялик Карен Хачановни 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”