2017-09-29 17:07:00

ТЕРМИЗДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонун талабларини ҳамда 2017 йил аҳоли бандлиги дастури параметларини бажариш ҳамда ишсиз фуқароларни, ёшларни  касб-ҳунар коллеж битирувчилари, моддий таъминот манбасига эга бўлмаган фуқароларни, ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида Термиз тумани “Gold dreid fruits export” масъулияти  чекланган жамияти биносида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

Термиз туман прокуратураси ҳамда бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда мамлакатимизда аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилаётган эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Меҳнат ярмаркасида тумандаги 21 корхона, ташкилот ва муассаса 377 бўш иш ўрни билан иштирок этди. Тадбирда 105 фуқаро ишга жойлашиш учунйўлланмага эга бўлди.

Шаҳноза Алимбаева,

“Туркистон-пресс”