2017-09-29 20:15:00

ПОЙТАХТ ЙЎЛЛАРИДА ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК

Тошкент шаҳридаги Шимолий вокзал яқинида жойлашган Фарғона йўли кўчасини Нукус кўчаси билан боғловчи йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди.

Миробод туманидаги бу кўприкнинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинди, эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми эса янгидан қурилди. Йўл ўтказгич турар-жой даҳасини айланиб ўтади ва шаҳарнинг шарқий қисмини марказ билан боғлайди.

“Туркистон-пресс”.