2017-09-29 20:34:00

ДЕПУТАТ НИМА ДЕЙДИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 28 сентябрь куни қабул қилган "Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори айнан ўз вақтида қабул қилинган бўлиб, мазкур Қарорга мувофиқ олий ўқув юртларига ўқишга кириш кўрсаткичи паст бўлган маълум бир академик лицейларга 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларни қабул қилиш тўхтатилади.

Ўз навбатида, юқори илмий-педагогик салоҳиятга, зарур моддий-техник базага эга бўлган 68 та академик лицей олий таълим муассасалари тасарруфига ўтади ва уларга нисбатан талаб ҳам кучайтирилади. Энг асосийси, энди ўқитиш сифатига ва охирги натижага лицей директори билан бирга, мазкур академик лицей қайси олий ўқув юртининг тасарруфида бўлса, мазур олий ўқув юрти ректори ҳам бир хил жавоб беради.

Абдуғаффор ҚИРҒИЗБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

“Туркистон-пресс”.