2017-09-30 19:42:00

САЙЛОВ КАМПАНИЯСИ БОШЛАНДИ

Маълумки, 2017 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Айни чоғда эса ушбу муҳим сиёсий тадбирни уюшқоқлик билан ўтказиш ва юқори савияда ташкил этишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Сайловни юксак савияда ўтказиш мақсадида жойларда учрашув ва давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Сергели туманиҳокимлигида бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда демократик талаб ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш кафолатларини таъминлайдиган миллий сайлов тизими яратилгани таъкидланди.  

Айтиб ўтилганидек, жорий йилнинг 24 сентябридан бошлаб Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов кампаниясига старт берилди. Шу муносабат билан тадбирда сайловолди кампаниясини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш мақсадида партия Кенгашида штаб тузиш, партиянинг сайлов кампаниясидаги иштироки бўйича тадбирлар календарь режасини тасдиқлаш ва бошқа ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Ўрол Ҳамидуллаев,

“Туркистон-пресс”.