2017-10-01 17:37:00

АЙРИМ ТУРДАГИ МАҲСУЛОТЛАРГА ИМПОРТ БОЖИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 29 сентябрдаги Қарори билан нефть ва нефть маҳсулотлари, йирик ва майда чорва ҳайвонлари, гўшт ва майда чорва ҳайвони гўштлари, балиқ маҳсулотлари, картошка, сут, ун ва бошқа бирламчи озиқ товарларга қўйилган импорт божи бекор қилинди.

Хусусан, бугун, 1 октябрь кунидан бошлаб умумий ҳисобда 94 та гуруҳда таснифланган маҳсулотларга янги бож ставкалари, 34 та гуруҳдаги товарларга нисбатан янги ставкадаги акциз солиқлар жорий этилиши кутилмоқда.

Ушбу Қарорнинг асосий мақсади импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада рағбатлантириш, унинг рақобатбардошлигини ошириш, миллий ишлаб чиқарувчиларни хориждан киритилаётган хомашё ва материаллар билан таъминлашда қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳолининг истеъмол талабини қаноатлантиришдан иборат эканини таъкидлаш жоиз.

Ўрол Ҳамидуллаев,

“Туркистон-пресс”.