2017-10-02 16:49:00

АҲОЛИ БИЛАН ДОИМИЙ МУЛОҚОТ ЗАРУР

Ўзбекистон халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши томонидан Жиззах шаҳри “Шодлик” МФЙда жойлашган 15-мактаб мажлислар залида сайёр қабул ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг вилоят кенгаши ва Жиззах шаҳар кенгашининг масъул ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, тарғиботчилар, партия фаоллари, шаҳардаги мутасадди ташкилот раҳбарлари, ОАВ ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Учрашувни ташкил этишдан мақсад — жорий йилнинг 12 июль куни Президентимизнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган йиғилишдаги маърузасида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда жойларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни тубдан кучайтириш, уларнинг ҳар бирини имкон қадар партия иштирокида кўриб чиқиб, ҳал қилинишини таъминлаш бўлди.

Тадбирда аҳоли билан доимий мулоқотни амалга ошириш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этиш, мурожаатларда кўтарилаётган ва аниқланган тизимли муаммоларни умумлаштириш ва уларни ҳал қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, аниқланган муаммоларнинг парламент ва депутатлик назорати институтларидан самарали фойдаланган ҳолда ечимини топиш, муаммоларни ҳал қилиш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни партиянинг парламентдаги фракциясига юбориш ва ҳал этишдан иборат эканлиги таъкидланди.

Бўлиб ўтган сайёр учрашувда жами 14 та мавжуд муаммо кўтарилди. Улар орасида тоза ичимлик сувининг етишмаслиги, ички йўлларни жорий таъмирлаш, газ ва элетр таъминотида мавжуд узилишлар каби масалалар муҳокама этилди, — дейди Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгашиЖамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш ва партия гуруҳлари ишини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғиД.Норматов. —Аҳоли томонидан кўтарилган масалаларнинг 3 таси ўз жойида ҳал қилинди, 11 та масала бевосита маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан тегишли ташкилот раҳбарларига депуталик сўровлари юбориш орқали ҳамда 9 таси вилоят ташкилотларига мурожаат қилиш орқали ҳал қилинишига келишиб олинди.

“Туркистон-пресс”