2017-10-02 17:00:00

ГУЛИСТОНДА ЛИФТ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Гулистон шаҳрида “MODERIN LIFT SYSTEMS” хорижий сармоя иштирокидаги масъулияти чекланган жамияти лифт, эскалатор ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона иш фаолиятини бошлади.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда вилоят ҳокимлиги, “MODERIN LIFT SYSTEMS” корхонаси ишчи-ходимлари, Хитойнинг “Urunqi Jun Yu mechanical and Elektrical Equipment Co LTD” компанияси ҳамда Ўзбекистоннинг “MODERIN POWER SYSTEMS” МЧЖ сармоядорлари, қурувчилар, хорижлик меҳмонлар, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Айни чоғда корхонада яратилган 25 янги иш ўринларида вилоятдаги касб-ҳунар коллежларини битириб, хитойлик мутахассислар томонидан қайта малакаси оширилган сирдарёлик йигит-қизлар меҳнат қилишмоқда.

Шаҳноза Алимбаева,

“Туркистон-пресс”