2017-10-02 17:17:00

ЖИЗЗАХЛИК ЧЕГАРАЧИЛАРГА ЯНГИ УЙЛАР КАЛИТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг мустаҳкам тизими яратилиб, уларнинг оила аъзоларини замонавий ва шинам уй-жой билан таъминлашга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари учун 10 та замонавий уйлар қуриб битказилди. Шу муносабат билан уюштирилган тадбирда ҳарбийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Замонавий лойиҳалар асосида  қуриб битказилган  янги турар-жойларнинг ҳар бири икки  хонали бўлиб, уларда барча қулайликлар муҳайё этилган.

Тадбирда сўзга чиққанлар чегарачиларни янги уй  билан муборакбод этиб, юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз мудофаа қудрати мустаҳкамланаётганлиги, халқимизнинг тинч-осуда ва фаровон ҳаётини таъминлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётганлигини таъкидладилар.

Тадбир сўнгида янги хонадон эгаларига вилоят ва туман ҳокимлиги, ҳарбий қисм раҳбариятининг эсдалик совғалари топширилди.

Шаҳноза Алимбаева,

“Туркистон-пресс”