2017-10-02 17:47:00

“ЭЛЕКТРОН ПАРЛАМЕНТ” НИМА?

Мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, “Электрон парламенттизими шакллантирилмоқда. Бу парламент ва сайловчилар ўртасида самарали тезкор мулоқот йўлга қўйилади, вакиллик органлари билан ҳамкорлик мустаҳкамланади, ижро ҳокимияти органлари фаолия­ти устидан таъсирчан парламент назорати ўрнатилиши учун қўшимча ­шароит яратилади, дегани.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан экспертлар иштирокида ўтказилган йиғилишда шу ҳақда сўз юритилди.

Мутахассислар қайд этганидек, “Элек­трон парламент”тизимининг шаклланиши демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида Олий Мажлис ва сиёсий партияларнинг ролини кучайтиришга хизмат қилади.

Анжуман иштирокчилари парламентнинг ахборот тизимлари, ундан қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил жараёнида самарали фойдаланиш масалаларини атрофлича таҳлил этишди. Олий Мажлис палаталари расмий сайтларининг имкониятлари батафсил ўрганилди. Шунингдек, “Электрон парламент”тизимини жорий этиш бўйича ком­плекс чора-тадбирлар дастури лойиҳаси ҳақида маълумотлар берилди.

— Мазкур лойиҳада норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини яхшилаш, замонавий ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш чоралари қамраб олинган, — дейди Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси, ЎзХДП фракцияси аъзоси Нўъмон Акбаров. — Айтиш керакки, ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши парламент фаолиятини янада равшанлаштиради. 

“Туркистон-пресс”