2017-10-02 17:57:00

ДЕНИС ИСТОМИН РЕЙТИНГДА 25 ПОҒОНА ЮҚОРИЛАДИ

АТР профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингнинг ТОП-10талигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Испаниялик Рафаэль Надаль ҳамон катта фарқ билан рейтингда пешқадамлик қилмоқда. Кучли учликдан швейцариялик Рожер Федерер ва британиялик Энди Маррей жой олишган.

Қувонарлиси, Хитойнинг Чэндушаҳрида ўтказилган халқаро турнир ғолиби бўлгани эвазига мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин рейтингда 25 поғонага юқорилаб, айни пайтда 53-ўринни эгаллаб турибди. Хитойдаги турнир вице-чемпиони бўлган кипрлик Маркос Багдатис эса 28 поғонага кўтарилиб, 85-ўриндан жой олган.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”