2017-10-03 15:45:00

ҚЎНҒИРОТДА “АДОЛАТ БИЛИМДОНИ” АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларида “Адолат билимдони” кўрик-танловининг маҳаллий босқичлари ўтказилмоқда.

Қўнғирот туманида партия туман кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан ташкил этилган танловда тумандаги ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари иқтидорли ўқувчилари иштирок этди.

Кўрик-танловда ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш мақсадлари илгари сурилди ва унга эришишга ҳаракат қилинди.

Танловда ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчиларнинг кийиниш ва нутқ маданиятига, ҳуқуқий билимлари ва уларни ўринли қўллай билиш маданиятига катта эътибор қаратдилар.

Иштирокчилар таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар беллашуви, уй вазифаси шартларида белгиланган қатъий регламент тартибида беллашдилар.

Танлов якунида Қўнғирот нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежи талабаси Наргиза Хожамуратова биринчиўринга, Қунғирот тиббиёт коллежи талабаси Елдос Жанмурзаевиккинчиўринга ва Қўнғирот саноат касб хунар коллежи талабаси Гулбану Беркинбаева ўчинчи ўринга лойиқ деб топилди.

“Туркистон-пресс”