2017-10-03 18:22:00

РАВШАН ЭРМАТОВ БИРИНЧИ ЛИГА УЧРАШУВИНИ БОШҚАРАДИ

ФИФА рефериси Равшан Эрматов Ўзбекистон Биринчи лигаси 29-турининг марказий учрашуви — «Цементчи» (Қувасой) — «НБУ-Осиё» (Тошкент) ўйинига бош ҳакам этиб тайинланди.

Мазкур тур олдидан жамоалар мос равишда 1–2 ўринларни эгаллаб турибди.

Биринчи Лига, 29-тур

3 октябрь, сешанба

«Цементчи» (Қувасой) — «НБУ-Осиё» (Тошкент)

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент).

Назоратчи: Ф. Ҳасанов (Наманган).

“Туркистон-пресс”