2017-10-04 20:02:00

С.Р.КОШАЕВАНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГ СУДЬЯСИ ЭТИБ САЙЛАШ ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 80-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати

Қ А Р О Р      Қ И Л А Д И:

1. Сайёра Режипбаевна Кошаева Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимига сайлансин.

2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Раиси                                   Н.Йўлдошев

Тошкент шаҳри, 2017 йил 4 октябрь.