2017-10-04 22:52:00

2018-2021 ЙИЛЛАРДА 8596 ТА “ЁШЛАР” УЙЛАРИ ҚУРИЛАДИ

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ, 2018-2021 йиллар учун қурилиши мўлжалланган “Ёшлар” уйларининг режаси тасдиқланди.

Қарорда дастурлар доирасида узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари беришнинг қуйидаги шартлари белгиланган:

– шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун – 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал квартира қийматининг 25 фоизини ташкил этади;

– қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун – 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялалаштириш ставкаси миқдорида 15 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал қуйидаги миқдорни ташкил этади:

икки, уч қаватли кўп квартирали (2 ва 3хонали) уйлар ва 2, 3 онали бир қаватли уйлар учун – 15 фоиз;

икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар учун – 25 фоиз.

Кўриниб турибдики, бундан буён мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш йўли билан уларнинг уй-жой ва маиший шароитлари тубдан яхшиланади.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”.