2017-10-06 15:18:00

ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИДА ИШТИРОК ЭТАДИГАН ТАРКИБ МАЪЛУМ

Жорий йилнинг 12–22 октябрь кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида 19 ёшгача бўлган аёл футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда жами 8 терма жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади.

“А” гуруҳидан Хитой, Шимолий Корея, Таиланд ва Ўзбекистон жой эгаллаган бўлса, “B” гуруҳида Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Вьетнам ўзаро баҳс олиб боради. 

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси бош мураббийиБаҳром Норсафаров Осиё чемпионатига 22 футболчини жалб қилди.

Эслатиб ўтамиз,Осиё чемпионатига йўл олишдан аввал Ўзбекистон U-19 аёллар термаси 6–11 октябрь кунлари Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади. Шундан кейин жамоа Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳридан Хитойнинг Нанкин шаҳрига учади.

“Туркистон-пресс”