2017-10-06 15:25:00

ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ МАРКАЗ

Кейинги йилларда мамлакатимизда хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш борасида қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Тадбиркорлик тузилмаларига давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларини тубдан оширишга доир комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

—Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш “Ягона дарча” марказлари туман(шаҳар) ҳокимликлари тузилмасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилгани ҳам соҳа ривожида муҳим қадам бўлди, — дейди Каттақўрғон шаҳар “Ягона дарча” маркази директори Ш.Абдуллаев. — Марказимизда

тадбиркорлик субъектларига самарали давлат хизмати кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилда марказ томонидан 543 тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилди. Уларнинг 97 тасини юридик шахслар, 446 тасини якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил этади. Шунингдек, марказ орқали тадбиркорлик субъектларига 160 та давлат хизматлари кўрсатилди.

“Туркистон-пресс”