2017-10-10 17:07:00

РАВШАН ЭРМАТОВ АВСТРАЛИЯ — СУРИЯ ЎЙИНИНИ БОШҚАРАДИ

Бугун Осиё қитъасида футбол бўйича ЖЧ-2018 саралаши тўртинчи босқичи доирасидаги жавоб ўйини бўлиб ўтади.

Учинчи босқичда ўз гуруҳларида учинчи ўринни олган икки жамоа Сурия ҳамда Австралия ўзаро иккита учрашув ўтказишади. 5 октябрь куни Малайзиядаги "Ханг Жебат" стадионида Сурия терма жамоаси мезбонлиги остида ўтган учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилганди.  

Бугунги ўйинни ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. 

Эслатиб ўтамиз, икки ўйин натижасига кўра ғолиб бўлган жамоа ноябрь ойида КОНКАКАФ минтақасининг тўртинчи жамоасига қарши плей-офф учрашувини ўтказади. 

“Туркистон-пресс”