2017-10-10 17:37:00

САМАРҚАНДДАГИ БЕКАТЛАРДА ВИРТУАЛ КУТУБХОНА

Самарқанд шаҳридаги автобус ва трамвай бекатларида йўловчилар учун  Мобил кутубхона” лойиҳаси жорий этилди. Уни Пушкин номидаги вилоят ахборот кутубхона марказиташкил этди.

Бекатлардаги мазкур виртуал кутубхона ёрдамида йўловчилар ўз смартфони орқали китобларнинг электрон нусхасини QR-код орқали бепул юклаб олиши мумкин.

—Виртуал жавонимиздаги 200 та китоб муқовасининг сурати ва QR-коди жойлашган “Мобил кутубхона”миз ёрдамида йўловчилар ўз смартфони орқали кодни сканерлаб, унда кўрсатилган электрон китобни телефони хотирасига бепул юклаб олиш имкониятига эга бўлди, — дейди марказнинг биринчи тоифали кутубхоначиси У.Тўлқинов. — Мобил кутубхонамиз фондидан Алишер Навоий, Умар Хайём, Fафур Fулом, Конфуций, Пушкин, Адам Жексон, Жюль Верн, Жоан Роулинг, Шарлотта Бронте кабибуюк шоир ва ёзувчиларнинг сара асарлари ўрин олган. Шунингдек, фойдаланувчилар мазкур китобларнинг аудиоёзувли вариантини ҳам юклаб олиб, уни исталган вақтда тинглаб кетиши мумкин.

Бугунгача Самарқанд шаҳрининг 56 бекатида худди шундай виртуал жавонларни ўрнатилди.

“Туркистон-пресс”