2017-10-10 18:18:00

ИСТОМИН “ТОШКЕНТ ЧЕЛЛЕНЖЕР” ТУРНИРИНИ ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАДИ

Тошкентда соврин жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи “Челленжер” теннис турнири бўлиб ўтмоқда.

Қуръа натижаларига кўра, мусобақанинг илк босқичидаёқ икки ўзбекистонлик теннисчи рўбарў келди. Ушбу ўйинда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Фаррух Дўстовга қарши кортга чиқди.

2 соат 30 дақиқа давом этган ўйинда Денис Истомин 6:7, 6:1, 7:5 ҳисобларида ғалаба қозонди ва иккинчи даврага йўл олди. 

Энди у иккинчи босқичда босниялик Алдин Сеткичга қарши кортга чиқади.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”