2017-10-11 17:07:00

AIBA ПРЕЗИДЕНТИ ИСТЕЪФОГА ЧИҚАРИЛДИ

Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) президенти Чинг-Куо Ву истеъфога чиқарилди.

Ташкилотнинг тартиб-интизом комиссияси Вуни эгаллаб турган лавозимидан озод этди. Энди AIBAга янги раҳбар тайинланади. Шу кунларда Швейцариянинг Лозанна шаҳрида ташкилотнинг ижроқўм йиғилиши ўтказилади.Унда вақтинчалик комиссия тузилади. Бу комиссия AIBAга янги раҳбар тайинлангунига қадар ташкилотни бошқариб туради. Эслатиб ўтамиз, AIBAнинг навбатдан ташқари Конгресси январь ойида БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади. 

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”