2017-10-11 17:27:00

ИСТОМИН ЧОРАК ФИНАЛ ЧИПТАСИ УЧУН КОРТГА ЧИҚАДИ

Шу кунларда пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида Тошкент “Челленжер” турнири давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг биринчи ракеткаси ҳисобланган Денис Истомин бугун иккинчи давра учрашувида кортга чиқади. Унинг рақиби Босния ва Герцеговиния вакили Алдин Сеткич бўлади.

Алдин илк босқичда яна бир ҳамюртимиз Санжар Файзиевни мағлубиятга учратган эди. Истомин эса Фаррух Дўстовни 6:7(3:7), 6:1, 7:5 ҳисобида таслим этганди.

Таққослаш учун, Истомин дунё рейтингида 51, Сеткич эса 170-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчилар шу кунгача ўзаро тўқнаш келишмаган. 

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”