2017-10-11 18:48:00

ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ

    10 октябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислари залида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Кун тартибидан Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси раҳбариятидаги ўзгаришлар масаласи ўрин олди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Шу вақтга қадар ЎзПФЛ бош директори лавозимида ишлаб келган Фарҳод Магометов ўз вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Омон Ғофуров ЎзПФЛ бош директори этиб тайинланди.

 Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”