2017-10-15 14:44:00

ЎЗБЕКИСТОН ФУТБОЛИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ФОНДИГА ЯНГИ ИЖРОЧИ ДИРЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислари залида 11 октябрь куни навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш фондига янги ижрочи директор тайинланди.

Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш фондининг ижрочи директори сифатида фаолият юритиб келган Фурқат Шарипов ўз лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Шуҳрат Сайдалиев тайинланди.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”