2017-10-16 14:44:00

ҚИРҒИЗИСТОНДА ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

2017 йил 15 октябрь куни Қирғизистонда Президент сайлови бўлиб ўтди.

Қирғизистон сайлов идораси раҳбари Нуржан Шайлдабекованинг маълумотига кўра, амалдаги Президент партиясидан номзод Сооранбай Жээнбековнинг мазкур сайловда қўли баланд келди. У умумий сайловчиларнинг қарийб 55 фоизини қўлга киритди. Жээнбековнинг асосий рақиби,  мухолифатдаги“Ата-Журт» партияси фракцияси раҳбари Ўмурбек Бабанов 33 фоиз овоз тўплаган.

Таъкидланишича, мамлакатда 3 миллион 26 минг киши овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиб, уларнинг 56 фоизи овоз беришда иштирок этган.

“Туркистон-пресс”