2017-10-16 15:40:00

ЎЗБЕКИСТОН — УМУМИЙ УЙИМИЗ

Самарқанд санъат коллежининг концерт залида корейс миллатига мансуб ватандошларимизни Ўзбекистонда яшаб келаётганлигининг 80 йиллиги ҳамда Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон — умумий уйимиз» шиори остида концерт дастури бўлиб ўтди

Самарқанд вилоятидаги миллий-маданий марказлар, Бухоро ва Навоий вилоятларида истиқомат қиладиган корейс миллати вакиллари иштирокида ўтган тадбир «Корейслар диаспораси: Ўзбекистон заминида 80 йил» деб номланган ҳужжатли фильм намойиши билан бошланди. Унда 1937 йилда юртимизга кўчириб келтирилган юз минглаб корейслар ўзбек халқи томонидан очиқ кўнгил билан кутиб олинганлиги, уруш йилларида биргаликда қийинчиликларни бошидан кечириб, ҳатто бир бурда нонни баҳам кўргани ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, фильмда юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида фаол иштирок этаётган корейс диаспорасининг ҳаёти, миллий-маънавий ва маданий ўзига хосликни сақлаб қолиш, турмуш фаровонлигини янада яхшилаш учун барча шарт-шароит яратилгани баён этилди.

Тадбирда Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ғафурова,республика корейс миллий-маданий маркази раиси ўринбосари К.Кимва бошқалар юртимизда турли миллат вакиллари қатори корейслар ҳам тинч-тотув, фаровон ҳаёт кечираётганлиги, уларнинг таълим олишлари, касб-ҳунар эгаллаши, маданияти, урф-одати, анъаналарини сақлаш ҳамда ривожлантириши учун барча шароит яратилганлигинитаъкидлашди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги дипломатик алоқалар ҳам мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди.

—Бугун вилоятимизда корейс миллатига мансуб олти мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, —дейди Самарқанд вилоятикорейс миллий-маданий маркази раиси Николай Ким.—Уларнинг ҳар бири бугунги кунидан миннатдор, эртанги кунига ишончи мустаҳкам. Шу боис Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши, янада тараққий этиши йўлида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишга интилишяпти.

 «Инсон манфаатлари —улуғ қадрият» номли фотокўргазмасиҳамда саҳнада янграган ўзбек, корейсва бошқа миллат вакилларининг куй-қўшиқлари тадбир меҳмонлари ва қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.

“Туркистон-пресс”