2017-10-16 15:45:00

ФИДОЙИ ЁШЛАР УЧУН ҚУЛАЙ ИМКОНИЯТЛАР

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тизимида самарали меҳнат қилган фидойи ёшлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида доимий пропискага эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда yoshlaruyi.uz сайти хабар бермоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги “Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида”ги  813-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тизимида самарали меҳнат қилган фидойи ёшлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти худудида доимий пропискага эга бўлишлари мумкин бўлади.

Қайд этиш жоиз, мазкур қарор Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудидан “Ёшлар” уйларидан бирини сотиб олиш имкониятини беради.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”