2017-10-16 17:30:00

ЮНЕСКОГА ЯНГИ БОШ ДИРЕКТОР САЙЛАНДИ

Франциянинг собиқ маданият вазири Одри Азуле 13 октябрда ЮНЕСКОнинг янги бош директори этиб сайланди. Азуле 30 та овоз тўплаган ва бу миқдор унинг сайланиши учун етарлилик қилган.    

Ташкилот ижроия кенгаши овоз беришининг охирги турида  Одри Азуле билан бирга қатарлик дипломат Абдулазиз Ал-Каварий кураш олиб борди. Унинг номзодига 28 овоз берилди.

Энди Азуле ЮНЕСКОнинг кеч кузда бўлиб ўтадиган бош конференцияси 39-сессиясида бош директор лавозимига тасдиқланади.

Эслатиб ўтамиз, ЮНЕСКОнинг амалдаги бош директори болгариялик Ирина Бокова ташкилотни 2009 йилдан бери бошқариб келади. 

ЮНЕСКО БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган ташкилоти ҳисобланади. Ташкилот 1945 йил 16 ноябрда ташкил этилган. Унинг бош қароргоҳи Парижда жойлашган.

“Туркистон-пресс”