2017-10-17 13:13:00

ДЗЮДОЧИЛАРИМИЗ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ХОРВАТИЯГА ЖЎНАБ КЕТДИ

Жорий йил 18-22 октябрь кунлари Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Нуфузли мусобақада дунёнинг энг кучли дзюдочилари ўзаро кураш олиб боришади. 

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 14 нафар спортчи билан иштирок этади. Демак, Загреб ареналарида қуйидаги дзюдочиларимиз Ватанимиз шарафини ҳимоя қилишади: Манучеҳр Ширинов, (-55 кг.), Беҳруз Амандавлатов, (-60 кг.), Артем Штурбабин,(-66 кг.), Сардор Каримов, (-73 кг.), Мусо Собиров, (-73 кг.), Давлат Бобонов, (-81 кг.), Шермуҳаммад Жандриев, (-90 кг.), Муҳаммадкарим Хуррамов, (-90 кг.), Артем Багдасаров, (-100 кг.),  Алишер Юсупов, (+100 кг.), Гулнур Муратбаева, (-44 кг.),  Диёра Келдиёрова, (-48 кг.),  Санобар Султонова, (-57 кг.), Ҳожиниса Камолиддинова, ( -63 кг.).

“Туркистон-пресс”