2017-10-17 13:33:00

ОҚГУЛ ФРАНЦИЯДАГИ ИШТИРОКИНИ ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАДИ

Тажрибали теннисчимиз Оқгул Омонмуродова Франциянинг Жуэ-ле-Тур шаҳрида ўтказилаётган турнир биринчи даврасини ғалаба билан бошлади.

Соврин жамғармаси 25 000 долларни ташкил қилувчи мусобақанинг илк даврасида ҳамюртимиз саралаш баҳслари орқали асосий тўрга етиб келган франциялик Маргаукс Оранжга қарши кортга чиқди.

Биринчи сетни 5:7 ҳисобида бой берган вакиламиз кейинги сетларда 6:1, 6:0 ҳисобида зафар қучиб, иккинчи босқичга йўлланма олди.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”