2017-10-17 13:18:00

САЙЁР ҚАБУЛ АМАЛИЙ НАТИЖАЛАР БЕРМОҚДА

Ургут тумани Халқ қабулхонасида Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари А.Умаровнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда туман аҳолисининг муаммолари юзасидан мурожаатлари тингланди. 

—Ўғлим I гуруҳ ногирони ва 7 йилдан буён касалликдан азият чекади, —дейди Кенагас маҳалласида яшовчи Дониёр Раҳимов. —Ҳозирда дори-дармон ва тиббий муолажалар учун моддий томондан қийналиб қолдик. Бугунги сайёр қабулда бу муаммо ҳал этилди ва ҳомийлик асосида ёрдам бериладиган бўлди. Ўғлимга эртанинг ўзида ногиронлик аравачаси беришар экан. 

Амалий натижалари билан аҳамиятли бўлган сайёр қабулда 50 га яқин мурожаатнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Ечимига вақт талаб қилинадиган муаммолар юзасидан масъул шахсларга топшириқлар берилди. 

“Туркистон-пресс”