2017-10-17 14:04:00

ЁШЛАР УЧУН ИННОВАЦИОН СЕМИНАР-ТРЕНИНГЛАР

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Тошкент Халқаро Вестминстер университети ҳамкорлигида ёшлар етакчилари учун илк маротаба инновацион семинар-тренинглар ташкил этилди.

Ўқувлар шу йилнинг 16-21 октябрь кунлари Тошкент Халқаро Вестминистер университететида бўлиб ўтиб, унга республика миқёсида саралаб олинган энг фаол 28 нафар умумтаълим мактабининг ёшлар етакчилари жалб қилинди.

Ўқув-тренингларда халқаро даражадаги экспертлар иштирокида инновацион лойиҳлар яратиш ва тренерликка тайёрлаш, лидерлик, нотиқлик, тайм-менежмент, ижодий ва танқидий фикрлашни ривожлантиришга йўналтирилган маҳорат дарслари ўтказилди.

Лойиҳа доирасида иштирокчилар учун маданий-кўнгилочар дастурлар ҳам кўзда тутилган бўлиб, ёшлар учун пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига экскурциялар уюштирилди.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”