2017-10-17 16:06:00

ЖИЗЗАХДА 25 НАФАР ЙИГИТ-ҚИЗ “ЁШ ЛИБЕРАЛЛАР” КЛУБИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши “Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий фаоллигини оширишда O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг ўрни” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этди.

Тадбирда халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Жиззах политехника институтининг профессор-ўқитувчилари, талабалар ва “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирок этди.   

Очиқ мулоқот давомида “Ёшлар қаноти”нинг лойиҳа ва танловлари тўғрисида ахборот берилди. Жумладан, “O‘zLiDePда ёшлар куни” лойиҳаси, “Ёш либераллар” клубини ташкил этиш, клубнинг “Келажак депутатлари” ва “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” гуруҳлари фаолиятини юритиш ҳақида тушунчалар берилди. Тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар, “Ёшлар қаноти” фаоллари билан тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш, бизнес лойиҳа ишлаб чиқиш бўйича фикрлашиб олинди.

Тадбир сўнгида Жиззах политехника институтининг энг фаол, ташаббускор ва етакчи ёшлари орасидан 25 нафари “Ёш либераллар” клуби аъзолигига қабул қилинди.

“Туркистон-пресс”