2017-10-18 17:49:00

ТУРКМАНИСТОНДА БИРИНЧИ ГОЛЬФ-КЛУБ ОЧИЛДИ

Ашхободда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида мамлакатдаги биринчи гольф клубининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Туркманистон давлат раҳбари матбуот хизмати.

70 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган янги комплекс пойтахтнинг жанубий-ғарбий қисмида, «Юлдуз» меҳмонхонасининг ёнида жойлашган.

Туркманистондаги биринчи гольф клуби тантанали очилишидан сўнг мамлакатдаги илк кўргазмали мусобақа бўлиб ўтди.

“Туркистон-пресс”

Сурат: turkmenportal.com