2017-10-18 18:38:00

МАТБУОТ ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИГА БИРИНЧИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг 17 октябрдаги қарорига мувофиқ Собир Сайфиевич Шукуров Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди

Собир Шукуров бунга қадар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июлида Лазиз Тангриев Aгентликка янги раҳбар этиб тайинланганди.

“Туркистон-пресс”