2017-10-18 20:05:00

АБДУЛАЗИЗ КАМИЛОВ ТЕҲРОНДА ЭРОН НЕФТ ВАЗИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

2017 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Теҳронда Эрон Ислом Республикаси Нефт вазири Бижан Зангане билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ расмий сайти хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида томонлар ёқилғи-энергетика йўналишида ўзаро ҳамкорлик орқали савдо-иқтисодий соҳада Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.

Шу куни делегация аъзоси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Алишер Султонов Эрон Нефт вазирлиги ва унинг тузилмалари раҳбарлари билан алоҳида музокаралар ўтказди.

“Туркистон-пресс”