2017-10-20 12:16:00

“ЁШ СИЁСАТЧИ – 2017” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИГА МАРҲАМАТ!

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, уларнинг жамият ва давлат қурилишидаги иштирокини кучайтириш, ёш сиёсатчиларни шакллантириш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда “Ёш сиёсатчи” кўрик-танлови ўтказиб келинади.

ЎзХДП матбуот хизматидан маълум қилишларича, “Ёш сиёсатчи – 2017” кўрик-танловининг якуний, республика босқичи жорий йилнинг 30 ва 31 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши маъсул ходимлари, Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгаши “Истиқбол” ёшлар қаноти етакчилари ва кўрик-танлов иштирокчилари, олий таълим муассасалари талабалари, касб-ҳунар коллежи ва академик лицей ўқувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этадилар.

“Туркистон-пресс”