2017-10-20 17:10:00

КАМОЛА — ЭНГ ЯХШИ ТАҚДИМОТ МУАЛЛИФИ

Самарқанд шаҳар Баркамол авлод” болалар марказининг Журналистика ва нотиқликтўгараги раҳбари Камола Fаниева Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбарикўрик-танловининг республика босқичида Энг яхши тақдимот муаллифиноминацияси ғолиби бўлди.

Изланувчан, талабчан Камоланинг бу илк ютуғи эмас. У Самарқанд шаҳридаги 6-меҳрибонлик уйида тарбиячи, бош етакчи сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган кезлар “Йилнинг энг яхши тарбиячиси”кўрик-танловининг ҳал қилувчи босқичида “Энг ишбилармон ва билимдон тарбиячи”номинацияси ғолиблигини қўлга киритган. Унинг доимий равишда янгиликка интилиб, таълим жараёнида замонавий педагогик технологиялардан фойдаланган услубий ишлари вилоятдаги “Баркамол авлод”болалар марказлари тўгараклари учун оммалаштирилган.

“Туркистон-пресс”