2017-10-20 17:27:00

ТИББИЁТЧИ ОЛИМНИНГ ИЛМИЙ ИШЛАРИ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Россиянинг Ставрополь шаҳрида ўтказилган Болалар тиббиётида инновацион технологиялар” 

мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 

2-клиникаси бош врачи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ж.Шамсиевнинг маърузаси 

иштирокчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон ҳамда Европа давлатларининг етакчи тиббиёт муассасалари вакиллари қатнашган симпозиумдаболалар хирургияси, педиатрия, неонатология, анестезиология-реаниматология, оториноларингология, травматология соҳаларининг 60 нафардан ортиқ етакчи олим ва мутахассислари ўз маърузалари билан қатнашди. 

— Халқаро конференция иштирокчилари мамлакатимизда педиатрия, болалар хирургияси, анестезиология-реаниматология соҳасида ташхислаш ва даволаш стандартларини такомиллаштириш, эндохирургик юқори технологияларни клиник амалиётга татбиқ этиш ва фойдаланиш борасида олиб борган ишларига юқори баҳо берди, — дейди профессор Ж.Шамсиев. — Шунингдек, соҳа мутахассисларини тайёрлашда хорижлик ҳамкасблар тажрибасидан кенг фойдаланиш, улар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма илмий-текшириш лойиҳаларини ташкил этиш, халқаро конференциялар, семинар ва маҳорат дарсларида мутахассисларимизнинг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан фикрлашиб олдик. 

“Туркистон-пресс”