
Хорватида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Вазни -66кг тоифасидаги дзюдочилар ўртасидаги баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Артём Штурбабин турнир финалигача етиб бориб, кумуш медаль соҳибига айланди.
У финалгача АҚШ, Тожикистон, Италия ва Озарбайжон вакилларини мағлубиятга учратди. Ҳал қилувчи жангда эса бразилиялик дзюдочига имкониятни бой бериб қўйди ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳибига айланди.
Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,
“Туркистон-пресс”